Ko‘rinish:

Shrift o‘lchami:

XABARNOMA (Yevroprotokol)

ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН УЧРАШУВ

news_in

09.02.2023

Ўзбекистон Республикасининг 16.04.2009 йилдаги ЎРҚ-210-сон Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг  02.08.2019 йилдаги ПҚ-4412-сон Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 747-сонли Қарорининг 3-бандида кўрсатилган топшириқлар ижросини таъминлаш ҳамда аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида суғурта саводхонлигини ошириш мақсадида 2023 йил 08 феврал куни Бекобод туман ҳокимлигининг мажлислар залида туманнинг энг фаол тадбиркорлари, бюджет ташкилотлари билан учрашув ўтказилди.

Учрашувда Тошкент вилояти Бекобод туман ҳокими Ф.Худайбердиев, “KAFIL SUG`URTA” АЖ бошқарув раиси ўринбосари Ф.Мўминов ва МФЙ раислари иштирок этишди.

Учрашувда суғурта хизматлари истеъмолчилари ва суғурта фаолиятининг бошқа субъектлари ҳуқуқлари ҳимоясини кучайтириш суғурта саводхонлиги ва суғуртага бўлган ишончни ошириш, шу билан бирган "Аҳоли мол-мулкини бахтсиз ходисадан суғурта қилиш" ҳамда “Иш берувчиларнинг фуқаролик жавобгарлиги мажбурий суғурта қилиш” суғурта турларининг зарурлиги ва тадбиркорлик фаолиятида тутган ўрни юзасидан тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди.