Ko‘rinish:

Shrift o‘lchami:

XABARNOMA (Yevroprotokol)

"KAFIL SUG`URTA" Компанияси Тошкент давлат иқтисодиёт университети талабалари учун навбатдаги "KAFIL SUG`URTA GRANTI" танловини эълон қилади.

news_in

20.11.2023

 KAFIL  SUG`URTA  GRANTI

ТАНЛОВИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ

 

1.  Танловда Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг бакалавриат 2-3-курс талабалари ҳамда 1-босқич магистрантлари иштирок этишлари мумкин.

2.  Танлов 2 босқичда ташкил этилади ва ўтказилади.

3.  Танлов иштирокчиларини баҳолаш Жамият Бошқарув раисининг тегишли буйруғи билан тасдиқланадиган ва 7 кишидан иборат Танловни ўтказиш ва ғолибларни аниқлаш комиссияси (кейинги ўринларда – комиссия) томонидан амалга оширилади.

4.  Танловнинг биринчи босқичида барча номзодлар 2023 йилнинг 10 ноябрь санасидан 10 декабр санасига қадар Tanlov@kafil.uz электрон почта манзили орқали қуйидаги ҳужжатларни электрон шаклда топширишлари талаб этилади:

-            паспорт нусхаси;

-            талаба ёки магистрантнинг ўзи тўғрисида белгиланган шаклдаги маълумотномаси (резюме).

-            номзоднинг рейтинг (синов) дафтарчаси нусхаси;

-            номзоднинг чет тилини ўзлаштирганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, илмий ишланмалари, илмий конференция ва семинарларда иштирок этган маъруза тезислари ва чоп этилган мақолалари (агар мавжуд бўлса).

-            Суғурта - менинг тасаввуримда” мавзусида эссе.

              Эссе матни 3-4 бет ҳажмда, 1,5 интервалда, компьютернинг Мicrosoft Word муҳаррирининг Times New Roman шрифтда 14 кегелда ёзилиши лозим. Эссенинг сарлавҳаси бош ҳарфларда, ундан 2 интервалдан сўнг муаллифнинг исми ва фамилияси тўлиқ, факультети, йўналиши ва курси ёзилиши шарт.

5.   Комиссия томонидан рўйхатга олинган номзодлар, уларнинг маълумотлари ва ёзган эсселари 10 (ўн) иш кунида кўриб чиқилади ва биринчи босқич ғолиблари аниқланади.

6.  Ёзилган эсселар 100 баллик тизимда баҳоланиб, уларни баҳолашда, суғуртанинг моҳияти ва зарурлиги, иқтисодиётдаги ўрни юзасидан ҳар бир номзод томонидан ёритилган аниқ фикрлар инобатга олинади.

7.  Комиссия томонидан эссе якуни бўйича 55 ва ундан юқори балл тўплаган иштирокчилар иккинчи босқичга ўтказилади.

8.   Зарур ҳолларда ҳужжатларнинг асл нусхалари талаб этилади.

9.   Танловнинг Иккинчи босқич 25-26 декабр кунлари Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ташкил этилган “Kafil Sug`urta” компаниясининг илмий-амалий лабараторияси (кейинги ўринларда – Лабаратория) да бўлиб ўтади.

Мазкур босқичда комиссия томонидан биринчи босқичдан ўтган иштирокчилар соҳа бўйича, қизиқишлари ҳамда келажакдаги режалари юзасидан оғзаки суҳбатдан ўтказилади. Суҳбат давомида номзоднинг билими билан биргаликда интеллектуал қобилияти ва аҳлоқ-одоби сифатлари баҳоланади ҳамда унинг университетни тамомлагандан сўнг Жамиятда меҳнат фаолиятини юритиш истаги инобатга олинади.

10.   Танлов ғолибларини аниқлашда қуйидаги мезонлар белгиланади:

     -  ўқув жараёнида ўнгги семестр натижаларига кўра) юқори рейтинг кўрсаткичга эга бўлиши;

     - суғурта соҳаси бўйича етарли билим ва амалий кўникмага эга бўлиши, мавжуд суғурта турлари юзасидан асосли таклифлари, шунингдек суғурта соҳаси учун янги инновацион ғояларнинг мавжудлиги;

     - интеллектуал қобилияти ва аҳлоқ-одоби сифатлари, қизиқиши ҳамда эркин фикрлаши;

- давлат тили, рус тили ёки бошқа хорижий тилларни ўзлаштирган талабаларга устунлик берилади (IELTS сертификатидан 6,5 баллга ёки TOEFL сертификатидан, жумладан TOEFL Paper бўйича 600 баллга, TOEFL Computer бўйича 269 баллга ва TOEFL IBT бўйича 100 баллга эга бўлган номзодларнинг сертификатлари инобатга олинади).

Танлов ғолиблари Жамиятда меҳнат фаолиятини олиб бориш мажбуриятини бажаришлари лозим. Акс ҳолда ғолиблар таркиби қайта кўриб чиқилади.

11.   Имтиҳон натижаларига кўра иштирокчиларнинг эришган ютуқлари ва кўрсаткичларини инобатга олиб, танлов ғолиблари аниқланади.

12.   Танлов ғолибларини аниқлаш ва тақдирлаш қуйидаги тартибда амалга оширилади:

-         Танлов якунига кўра энг юқори натижага эришган 2 (икки) нафар иштирокчи билан ўзаро икки томонлама шартнома имзоланади ҳамда
1 йиллик ўқиш учун тўлов контракт миқдори тўлаб берилади.

-         Танловда юқори кўрсатгичларга эришиб, 3 ва 4-ўринларни эгаллаган 2 (икки) нафар иштирокчи билан ўзаро икки томонлама шартнома имзоланади ҳамда  1 ўқув йили мобайнида университетда бериладиган 5 “аъло” баҳолик стипендия қийматида “KAFIL SUG`URTA STIPENDIYASI” тўлаб борилади;

-         Танловда ижобий натижаларга эришиб, 5 ва 10-ўринларни эгаллаган 6 (олти) нафар иштирокчига қимматбаҳо совғалар топширилиб, Жамият ва унинг ҳудудий филиаллларида меҳнат фаолиятини олиб бориш имкониятини берувчи сертификат ва бир марталик пуллик мукофот тақдим этилади;

13.   Танловнинг якуний натижалари юзасидан ғолиб бўлган иштирокчилар янги ўқув йилининг 14 январига қадар Университет ҳамда Жамиятнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлари орқали эълон қилинади ва университетда тантанали равишда тақдирланади.
БАРЧАГА ОМАД
!