“KAFIL-SUG’URTA” акциядорлик жамияти акциядорларининг ДИҚҚАТИГА!
ҲУРМАТЛИ АКЦИЯДОРЛАР!
“KAFIL-SUG’URTA” акциядорлик жамияти Кузатув кенгаши акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2024 йил 22 май куни, соат 11:00 дан бошлаб, Тошкент шаҳри, Мустақиллик шох кўчаси, 59-уйда жойлашган Жамият бош офисида ўтказилишини маълум қилади.
Йиғилиш кун тартиби:
1. “KAFIL-SUG’URTA” акциядорлик жамиятининг саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.
2. “KAFIL-SUG’URTA” акциядорлик жамияти акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш.
3. “KAFIL-SUG’URTA” акциядорлик жамиятига тегишли нотурар кўчмас мулк сотилишини маъқуллаш.
“KAFIL-SUG’URTA” АЖ Кузатув кенгашининг 2024 йил 29 апрель кунги мажлиси қарорига асосан, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри 2024 йил
16 май куни ҳолатига ҳамда умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида акциядорларга хабар қилиш учун акциядорлар реестри 2024 йил 29 апрель куни ҳолатига тузилади.
Акциядорларни рўйхатга олиш 2024 йил 22 май куни соат
10:00 дан 10:50 гача давом этади.
Акциядорлар умумий йиғилишда шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва ёзма шаклда тузилган ишончнома асосида қатнашади, юридик шахс номидан берилган ишончнома қонун ҳужжатларда белгиланган тартибда, жисмоний шахс номидан берилган ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак.
Акциядорларнинг умумий йиғилиши видеоконференц-алоқа тарзида ўтказилса, бу ҳақда қўшимча маълумот берилади.
Йиғилиш ўтказиш бўйича қўшимча ахборот, унда кўриладиган масалаларнинг ҳужжатлари билан юқоридаги манзилга ва қуйидаги телефон рақамларига мурожаат қилиш орқали танишиш мумкин.
Тел: 998 (71) 237-33-26
Жамият Кузатув кенгаши