Ko‘rinish:

Shrift o‘lchami:

XABARNOMA (Yevroprotokol)

“KAFIL SUG`URTA” Компанияси 20 йиллиги муносабати билан Самарқанд шаҳрига 3 кунлик сафар ташкил этилди.

news_in

22.05.2024

Жорий йилнинг 18-20 май кунлари Бош офиснинг ходимлари ва ҳудудий филиаллар раҳбарлари иштирокида Самарқанд шаҳрига САЁҲАТ амалга оширилди.

Саёҳатнинг биринчи кунида “KAFIL-SUG`URTA” АЖ ходимлари томонидан аҳолининг барча қатламларини, хусусан вилоят, туман, шаҳар, қишлоқлардаги аҳоли ўртасида суғурта маданиятини ривожлантириш, суғурта ва молия саводхонлигини ошириш, аҳолини сифатли ва тезкор суғурта хизматларидан фойдаланишларига қулай шарт-шароитлар яратиш борасида турли учрашувлар ташкил этилди.

Учрашувлар ташкил этиш борасида республикамиз бўйлаб ички туризимни ривожлантиришга яратилган шарт-шароитлардан оқилона фойдаланиш, бой тарихий ва маданий меросга эга тарихий қадамжоларга саёҳатлар уюштирилди.

Бугунги кунда юртимизда инсон омилига бўлган эътибор ва ғамхўрлик янги босқичга кўтарилиб, инсон қадрига бўлган эътиборнинг амалий ифодаси халқимиз ҳаётида тобора мустаҳкам акс этиб бормоқда.

Шунга мувофиқ, “KAFIL-SUG`URTA” АЖ томонидан Самарқанд вилоятидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, оғир турмуш шароитидаги 15 нафар оила фарзандлари учун хатна тўйлари ўтказиб  ҳомийлик ишлари амалга оширилди. 

Саёҳатнинг сўнги кунида Компаниямиз ташкил этилганлигининг 20 йиллигини муносиб нишонлаш ва ходимларимизни дам олишларини мазмунли ташкил этиш борасида ташкил этилган байрам тадбири бўлиб ўтди.