Ko‘rinish:

Shrift o‘lchami:

XABARNOMA (Yevroprotokol)

"KAFIL SUG'URTA" АЖ суғурта компанияси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйди

news_in

09.07.2024

Жорий йилнинг 4  июл куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ва "KAFIL SUG'URTA" АЖ суғурта компанияси Бошқарув раиси томонидан таълим фан ва ишлаб чиқаришнинг инновацион ҳамкорлигини амалга ошириш асосида инновацион-корпоратив ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандумдан доирасида 
- фан, таълим ишлаб чиқаришнинг ўзаро интеграциясини таъминлаш;
- ёшларнинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш;
- талабаларни бандлигига кўмаклашиш ва молиявий саводхонлигини ошириш;
- суғурта бозорига малакали кадрлар тайёрлаш борасида ҳамкорлик олиб бориш асосий мақсад этиб белгиланган.