2023 йилнинг 16 ноябр куни Компаниямиз томонидан Тошкент давлат иқтисодиёт университети билан ҳамкорликда “Иқтисодиётни барқарор ривожлантиришда суғуртанинг роли: тенденциялар, муаммолар ва ечимлар” мавзусида ҳалқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.
Ушбу ҳалқаро илмий-амалий конференцияда Ўзбекистоннинг суғурта бозори профессионал иштирокчилари ассоциацияси, Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича тўловларни кафолатлаш жамғармаси, Ўзбекистон суғурта бозоридаги мавжуд суғурта компания вакиллари, нуфузли олий таълим муассасалари, қатор давлатлардан хорижий экспертлар ҳамда 350 дан зиёд талабалар, магисттрантлар ва профессор-ўқитувчилар иштирок этишди.
Мазкур ҳалқаро илмий-амалий конференция якунлари бўйича жамиятда суғурта маданиятини ва аҳолининг суғурта бозорига бўлган ишончини ошириш, суғуртани оммалаштириш ва унинг салоҳиятини кенгайтиришга шу билан бирга соҳани ривожлантириш учун замон талабларига жавоб берадиган юқори малакали кадрларни зарур ихтисосликлар бўйича иқтисодиёт соҳалари ва тармоқлари эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда тайёрлаш, фан таълим ва ишлаб чиқаришнинг ўзаро интеграциясини таъминлаш шу билан биргаликда битирувчи ёшларни ўз мутахассислиги бўйича ишга жойлаштиришга доир долзарб масалалар тўлиқ ечимини топишига имкон беради.