Суғурталанган автотранспорт воситаси йўл транспорти ходисаси ёки бошқа ходисалар натижасида зарар кўрганда, суғурта қилдирувчи (наф олувчи) томонидан ЙҲҲБ ёки бошқа тегишли органларга хабар берилиши лозим.
1. Суғурта товонини аниқлашда суғурта қилдирувчи томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар:
- cуғурта полиси (суғурта шартномаси);
- cуғурта мукофотини тўлаганлиги ҳақидаги ҳужжат нусҳаси;
- транспорт воситасининг қайд этиш гувохномаси (техник паспорти) нусҳаси;
- транспорт воситасини бошқарган шахснинг ҳайдовчилик гувоҳномаси ва боқариш ҳуқуқини берувчи ишончномаси нусҳаси;
- зарарланган автотранспортнинг фотосуратлари;
- белгиланган тартибдаги лицензияга эга бўлган баҳолаш ташкилотларининг транспорт воситасига етказилган зарар миқдори бўйича калькуляцияси. Ушбу калькуляцияда кўрсатилган зарар миқдорига шубҳа уйғонганда, Жамият томонидан зарар миқдори бошқа ҳолис баҳоловчи ташкилотларида қайтадан баҳолатилиши мумкин.
Суғурта ходисасини ўрганиш учун зарур бўлган ҳужжатлар: