Суғурта деганда юридик ёки жисмоний шахслар тўлайдиган суғурта мукофотларидан шакллантириладиган пул фондлари ҳисобидан муайян воқеа (суғурта ҳодисаси) юз берганда ушбу шахсларга суғурта шартномасига мувофиқ суғурта товонини (суғурта пулини) тўлаш йўли билан уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш тушунилади. 
 

Суғурта фаолияти деганда суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг суғуртани амалга ошириш билан боғлиқ фаолияти тушунилади.

 

Суғурта қуйидаги соҳаларга бўлинади: 

  • ҳаётни суғурта қилиш (жисмоний шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи, меҳнат қобилияти вапул таъминоти билан боғлиқ манфаатларини суғурта қилиш, бунда шартнома бўйича суғуртанинг энг кам муддати бир йилни ташкил этади ҳамда суғурта пулларининг суғурта шартномасида кўрсатиб ўтилган оширилган фоизни ўз ичига олувчи бир марталик ёки даврий тўловларини (аннуитетларни) қамраб олади);

  • умумий суғурта (шахсий, мулкий суғурта, жавобгарликни суғурта қилиш ҳамда ҳаётни суғурта қилиш соҳасига тааллуқлибўлмаган бошқасуғурта турлари).

Суғурта таваккалчиликлари ёки улар гуруҳларининг ва улар билан боғлиқ мажбуриятларнинг умумий хусусиятларига мувофиқ суғурта соҳалари суғурта турларига (классларига) бўлинади. Суғурта турлари (класслари) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.