КОМПАНИЯМИЗ ҲАҚИДА

Kafil-Sugurrta МЧЖ Суғурта Компанияси Сизга ихтиёрий суғурталаш бўйича ҳамкорлик қилишни таклиф этади.

  Компаниямиз 2004 йил 21 майда ташкил этилган, 2006 йилда Kafil-Sugurrta МЧЖ суғурта фаолиятини олиб бориш ҳуқуқини берувчи лицензияни қўлга киритди. Компанияда қабул қилинган ички сиёсат суғурта бозорида юқори ўринларни қатъий сақлаб туриш ва суғурталовчиларнинг сонини ҳар йили ошириб боришга имкон бермоқда. 2010 йил 25 февралда ЎзР Молия вазирлиги томонидан берилган суғурта фаолиятини олиб бориш ҳуқуқини берувчи СФ 00135-сон лицензияга мувофиқ Компания 17та суғурталаш гуруҳларини муваффақиятли амалга оширмоқда.

  Компаниямиз фаолиятидаги асосий устуворликлар сифатли суғурта хизматларини кўрсатиш, виждонлилик ва юксак профессионализм, мижозга йўналганлик ва ҳар бир мижозга алоҳида ёндашув, шунингдек суғуртага оид даъволарни тезкор ҳал этиш. Компания фаолиятининг устувор йўналиши мол-мулкни, автотранспорт воситаларини, суғурталаш, бахтсиз ходисалардан суғурталаш, қурилиш-монтажга оид рискларни, юкларни, фуқаролик ва касбий жавобгарликни суғурталаш, кредитларни ва бошқа молиявий рискларни суғурталаш бўйича анъанавий хизматларни кўрсатишдир.

СУҒУРТА

Бу унинг қатнашчилари ўртасида кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплашга мўлжалланган мақсадли суғурта фондларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган қайта тақсимлаш муносабатлари мажмуасидан иборат.

ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА ЮРИДИК ШАХСЛАР

Xaridorlar fikrlari