Аҳолининг фойдаланишига яроқли бўлган, хусусий кўчмас мулк хисобланган, доимий бир жойга қурилган ёки ўрнатилган турар жой иморатлари, деворлари ҳамда томи бўлган бинолар, кўп хонадонли битта ёки яқин, зич жойлашган, ободонлаштириш элементлари бўлган умумий ер ҳудуди билан қамраб олинган бир нечта уйнинг хусусий хўжалик иморатлари, Суғурта қилдирувчи ва у билан бирга яшаб, умумий хўжалик юритадиган оила аъзоларига қарашли бўлган уй-рўзғор буюмлари, ушбу оиланинг маиший ҳамда маданий эҳтиёжларини қондириш мақсадида харид қилинган ёки совға, мерос натижасида эгалик қилган, шахсий хўжаликда фойдаланишга мўлжалланган кундалик ҳаёт ва истеъмол жиҳозлари (телевизор, совуткич, музлаткич, транспорт воситалари  ва ҳ.к.) Суғурта объекти ҳисобланади.

 

Қалтисликлар

Суғурта қилдирувчига тегишли бўлган иморатлар ва уй-рўзғор буюмларининг - ёнғин, портлаш, қаттиқ шамол, бўрон, довул, жала, кўчки, тупроқнинг чўкиши, сув босиши, сел, яшин уриши, зилзила, дўл, қалин қор ёғиши, қаттиқ совуқ тушиши, бузиб кириб ўғирлик қилиш  натижасида йўқотилиши ёки шикастланиши Суғурта ҳодисаси деб ҳисобланади.

Суғурта суммаси (жавобгарлик)

томонларнинг  келишувига асосан


Суғурта тарифи

хавф даражасига қараб суғурта пулининг  0,2 % дан 1,0 % гача миқдорида


Суғурта мукофотини тўлаш шарти

• Бирйўла

 Суғурта мукофоти Суғурталовчининг суғурта агенти ёки вакилига нақд пул, тўлов карточкаси орқали тўлаш йўли билан ёки иш жойидаги ойлик маошидан пул ўтказиш йўли билан тўланиши мумкин.

 

Ушбу таклиф дастлабки ҳисобланади ва  унда келтирилган  шартлар муҳокама қилиниши  мумкин.