Меҳмонхонада истиқомат қилувчи Суғурталанган шахслар (сайёҳлар)нинг ҳаёти ва соғлиғига боғлиқ Қонунларга зид келмайдиган моддий манфаатлари Суғурта объекти ҳисобланади.

 

Қалтисликлар

Суғурталанган шахснинг меҳмонхонада истиқомат қилаётган даврида юз берган қуйидаги бахтсиз ҳодисалар натижасида олган жароҳати, хусусан, тасодифан суяк синиши, чиқиши, куйиш, ток уриши, тўсатдан бўғилиш (алкогол ичимлик ёки гиёҳванд моддани таъсирида қайт қилишдан ташқари), нафас олиш йўлига бирор нарсани тиқилиб қолиши, заҳарли ўсимликлар, кимёвий моддалар таъсирида кучли заҳарланишлар;

Суғурталанган шахсни юқорида қайд этилган ҳодисалар туфайли вафот этиши.

 

Суғурта суммаси (жавобгарлик)

томонлар келишувига асосан.

 

Суғурта тарифи

риск даражасига қараб суғурта пулининг  0,2 % дан 1,0 % гача миқдорида.

 

Суғурта мукофотини тўлаш шарти

Бирйўла

Қисман (чоракма-чорак)

 

Ушбу таклиф дастлабки ҳисобланади ва  унда келтирилган  шартлар муҳокама қилиниши  мумкин.