Суғурта қилдирувчилар ёки Суғурталанган шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғи билан боғлиқ қонунларга зид келмайдиган мулкий қизиқишлари Суғурта объекти ҳисобланади. 

 

Қалтисликлар

Хусусияти, вақти ва жойи аниқланиши мумкин бўлган турли ташқи омил (жисмоний, кимёвий, техник ва бошқа)ларнинг тўсатдан, кутилмаган ҳолатда таъсир этиши. Суғурталанган шахснинг ҳоҳиш иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолда кутилмаган ҳодисалар натижасида тананинг жароҳатланиши, жароҳатланиш натижасида тана аъзоларини ишлаш функциясини ўзгариши ёки ўлимга олиб келувчи табиатда бўладиган ҳодисалар: куйиш, музлаб қолиш, чўкиш, (шамоллаш ва касаллик туфайли вафот этишдан ташқари), электр токи ва яшин уриши, табиат ҳодисалари, портлаш ҳамда ҳайвонлар тажовузи, тишлаши, чақиши натижасида шикастланишлар, ғараз ниятли шахсни ҳужуми, Суғурталанган шахснинг йиқилиши ёки устига бирор бир жисмни тушиб кетиши, жисмнинг урилиши, транспорт воситаларининг (автомобил, поезд, трамвай ва бошқаларни) ағдарилиши ёки уларнинг ҳаракати вақтида йўл транспорт ҳодисаларида, машина, механизмлардан ва бошқа турдаги асбоблардан фойдаланаётганда олинган жароҳатлар, тасодифан нафас олиш йўлига бирор нарса тиқилиб қолиши, заҳарли ўсимликлар, кимёвий моддалар таъсирида кучли заҳарланиш, тасодифан суяк синиши, чиқиши, бўғим ва тўқималарнинг узилиши, тана аъзоларининг тўлиқ ёки қисман йўқотилиши.

 

Суғурта суммаси (жавобгарлик)

томонлар келишувига асосан

 

Суғурта тарифи

риск даражасига қараб суғурта пулининг  0,2 % дан 1,0 % гача миқдорида.

 

Суғурта мукофотини тўлаш шарти

Бирйўла

Қисман (чоракма-чорак)

 

 

Ушбу таклиф дастлабки ҳисобланади ва  унда келтирилган  шартлар муҳокама қилиниши  мумкин.