Суғурта қилдирувчи/суғурталанган шахснинг Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид бўлмаган, ҳаёти, соғлиғи ва суғурталанган автотранспорт воситаси билан боғлиқ мулкий манфаатлари ҳамда фойдаланишга яроқли турар жой иморатлари, хусусий мулки ҳисобланган доимий бир жойга қурилган, ўрнатилган ва деворлари ҳамда томи бўлган жойлари-иморатлари, кўчмас мулклари, кўп квартирали битта ёки яқин, зич жойлашган, ободонлаштириш элементлари бўлган умумий ер участкаси билан қамраб олинган бир нечта уйдаги хусусий иморатлари Суғурта объектлари ҳисобланади.

 

Қалтисликлар

I. Суғурта қилдирувчига тегишли автотранспорт воситалари суғурталаш бўйича:

  Суғурта қилдирувчига тегишли бўлган автотранспорт воситасининг - ёнғин, портлаш, яшин уриши, сув босиши, бўрон, довул, ёмғир, дўл, қалин қор ёғиши, сел, зилзила, ер силжиши, кўчки, йўл-транспорт ҳодисаси, жисмнинг урилиши ёки устига қулаши, учинчи шахсларнинг ноқонуний ҳаракатлари (ёндирилиши, синдирилиши, бузилиши, ўзлаштирилиши, йўқотилиши ёки шикастланиши) оқибатида нобуд бўлиши ёки шикастланиши Суғурта ҳодисаси деб ҳисобланади.

II. Суғурта қилдирувчига тегишли иморатларни комплекс суғурталаш бўйича:      

 Суғурта қилдирувчига тегишли бўлган иморатларнинг  ёнғин, портлаш, қаттиқ шамол, бўрон, довул, жала, кўчки, тупроқнинг чўкиши, сув босиши, сел, яшин уриши, зилзила, дўл, қалин қор ёғиши, қаттиқ совуқ тушиши, бузиб кириб ўғирлик қилиш  натижасида йўқотилиши ёки шикастланиши Суғурта ҳодисаси деб ҳисобланади.

III. Суғурта қилдирувчи/суғурталанган шахсни бахтсиз ҳодисалардан оилавий суғурталаш бўйича:

Суғурталанган шахснинг ҳоҳиш иродасига боғлиқ бўлмаган равишда тўсатдан, қисқа вақт оралиғида содир бўлиб, унинг танасини шикастланишига, тана аъзоларини ишлаш функциясини ўзгаришига ёки ўлимига олиб келувчи воқеа ҳодисалар: куйиш, музлаб қолиш, чўкиш, (шамоллаш ёки касаллик туфайли вафот этишдан ташқари), электр токи ва яшин уриши, табиат ҳодисалари ҳамда ҳайвонлар ва ҳашаротлар томонидан шикастланишлар, ғаразли шахснинг ҳужуми, Суғурталанган шахснинг йиқилиши ёки устига бирор бир нарсани тушиб кетиши, транспорт воситаларининг (автомобил, поезд, трамвай ва бошқаларни) ағдарилиши ёки уларнинг ҳаракатларидаги йўл транспорт ҳодисаларида, машина, механизмлардан ва бошқа турдаги асбоблардан фойдаланаётганда олинган жароҳатлар, тўсатдан  бўғилиш, тасодифан нафас олиш йўлига бирор нарса тиқилиб қолиши, заҳарли ўсимликлар, кимёвий моддалар таъсирида кучли заҳарланиш, сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотлар, дорилар билан тасодифан заҳарланиш, тасодифан суяк синиши, чиқиши, бўғим ва тўқималарнинг узилиши, тана аъзоларини тўлиқ ёки қисман йўқотилиши, тиш синиши, нотўғри тиббий манупуляция натижасида аъзоларнинг узилиши ва портлаш оқибатида (шикастланиши, ногирон бўлиши, ҳалок бўлиши). 

Суғурта суммаси (жавобгарлик)

томонлар келишувига асосан.

Суғурта тарифи

1. Суғурта қилдирувчига тегишли автотранспорт воситалари суғурталашда:

Суғурта мукофотининг йиллик тариф ставкаси миқдори 1,5 фоизни ташкил қилади.

2. Суғурта қилдирувчига тегишли иморатларни суғурталашда:

Суғурта мукофотининг йиллик тариф ставкаси миқдори 0,25 фоизни ташкил қилади.

3. Суғурта қилдирувчи/суғурталанган шахсни бахтсиз ҳодисалардан оилавий суғурталашда:

Суғурта мукофотининг йиллик тариф ставкаси миқдори 1,0 фоизни ташкил қилади.

Суғурта муддати

1 йил муддатга.

Суғурта мукофотини тўлаш шарти

Бирйўла

 

Ушбу таклиф дастлабки ҳисобланади ва  унда келтирилган  шартлар муҳокама қилиниши  мумкин.