Суғурта субъекти

 

Суғурталовчи ва у билан Суғурта шартномаси (Суғурта полиси)ни тузган муомала лаёқатига эга бўлган Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳамда Ўзбекистон ҳудудида фаолият кўрсатаётган спорт жамоалари, клублар (юридик шахслар) Суғурта субъекти ҳисобланадилар.

 

Суғурта объекти

 

Суғурталанган шахсларнинг ҳаёти ва соғлиғига боғлиқ қонунларга зид келмайдиган моддий қизиқишлари (суғурталашнинг якка тартибида) ёки Суғурталанганларнинг (суғурталашнинг жамоа тартибида) Суғурта объекти ҳисобланади.

 

Қалтисликлар

 

а) Суғурталанган шахснинг спорт мусобақалари ёки машғулотлар ўтаётган пайтда бахтсиз ҳодиса туфайли жароҳатланиши;

б) Суғурталанган шахснинг спорт мусобақалари ёки машғулотлар ўтаётган пайтда бахтсиз ҳодиса туфайли ўлими;

в) а - кичик бандда кўзда тутилган суғурта ҳодисалари рўй берганда суғурта товонини тўлаш тўғрисидаги қарор даволаш муассасасинининг хужжатлари асосида қабул қилинади.

 

Суғурта суммаси (жавобгарлик)

томонлар келишувига асосан


Суғурта тарифи

риск даражасига қараб суғурта пулининг  0,4 % дан 1,8 % гача миқдорида


Суғурта мукофотини тўлаш шарти

• Бирйўла

• Қисман (чоракма-чорак)
 

Ушбу таклиф дастлабки ҳисобланади ва  унда келтирилган  шартлар муҳокама қилиниши мумкин.