Азиз дўстлар!  16 йил давомида компаниямиз ўз мижозларига сифатли суғурта хизматларини кўрсатиб келмоқда. Замон билан ҳамнафас бўлиб, компанияда ребрендинг ўтказишга қарор қилдик.

Янги брендни яратиш учун асос сифатида очиқ соябон шаклидан фойдаланилган, чунки соябон суғуртанинг асосий белгиси ҳисобланади.  Худди ёмон об-ҳаво шароитида соябон ҳимоялагани каби, компаниямиз Сизни суғурта ҳодисаси юз берганда турли молиявий зарарлардан ҳимоя қилади.

Логотип белгиси 3 та элементлардан иборат:    контурли саккизбурчак, компания номининг бош ҳарфлари ва соябоннинг чўққи қисмини ифодаловчи кичик доира.
 
Логотипда иккита рангдан фойдаланилган: қора ва қизил. 
Қизил ранг -ишонч ва етакчиликни, қора ранг эса жиддийлик, куч ва қудрат рамзини ифодалайди.  Логотипимизнинг бу рангларда ифодаланиши, компаниянинг тажрибали ва қатъийлигини  намоён қилади. 

Янги логотипни яратишда компаниямизнинг барча асосий жиҳатларини қайд этишга ҳаракат қилдик.

Янги кўринишда бизни кутиб олинг!