Cуғурта қилдирувчининг Автотранспорт воситаларига эгалик қилиши, фойдаланиши ва бошқарувига боғлиқ ҳамда, Cуғурта қилдирувчининг, Учинчи шахсларнинг ёки ҳайдовчи ва/ёки йўловчиларнинг ҳаёти, соғлиғи, мулкий манфаати Cуғурта объектлари ҳисобланади.

 

Қалтисликлар

автотранспорт воситасини олиб қочиш – Cуғурталанган автотранспорт воситасини хуқуқсиз ўғирлаб кетилиши;

ўғрилик – Cуғурталанган автотранспорт воситасига тегишли бўлган қисмларини, эҳтиёт қисмларини, қўшимча ускуналарини сирли тарзда ўғирланиши;

босқинчилик - Cуғурталанган автотранспорт воситасини ёки унга тегишли бўлган қисмларини, эҳтиёт қисмларини, қўшимча ускуналарини зўрлик билан олиб қўйилиши;

ёнғин - Cуғурталанган автотранспорт воситасини маълум сабабларга кўра очиқ ҳолда ёниб кетиши;

портлаш - Cуғурталанган автотранспорт воситаси газ ва пар босими кучайиши сабабига кўра портлаши, бу ҳолда портлашдан сўнг ёнғин хосил бўлса, Cуғурта товони ёнғин қалтислигига кўра тўланади;

йўл-транспорт ходисалари - Cуғурталанган автотранспорт воситасининг (урилиши, сирғалиши, турли жихозларга урилиб кетиши, қулаши) ҳаракатланиши ёки нохаракат вақтларида зарарланиши;

жисмларнинг урилиши - ҳар-хил жисмларнинг Cуғурталанган автотранспорт воситасига қулаб тушиши ёки тўсатдан урилиши натижасида Cуғурталанган автотранспорт воситасига зарар етиши ёки ойналарининг синиши;

табиий офатлар – ер қимирлаши, сув тошқини, бўрон, тўфон, сел, қор кўчиши ва ҳ.о.

Томонлар келишувига кўра бир йўла барча қалтисликлар ёки исталган шаклдаги комбинацияда  суғурта қалтисликлари  суғурталаниши мумкин.

 

Суғурта суммаси (жавобгарлик)

томонлар келишувига асосан

 

Суғурта тарифи

риск даражасига қараб суғурта пулининг  0,3 % дан 1,5 % гача миқдорида

 

Суғурта мукофотини тўлаш шарти

Бирйўла

Қисман (чоракма-чорак)

 

Ушбу таклиф дастлабки ҳисобланади ва  унда келтирилган  шартлар муҳокама қилиниши  мумкин.