РЕСТОРАН БИЗНЕСИ СУҒУРТАСИ

 

Бизнесда ютуқларга эришиш аксарият тадбиркорлар учун қийинчиликлар туғдирган бўлиб, бу ютуқларга йиллар давомидаги машаққатли меҳнат, хавотирли уйқусиз тунлар, ҳаттоки кўз ёшлар эвазига эришилади. Лекин, барча орттирилган мол-мулкларни саноқли дақиқаларда юз берган техноген ва табиий офатлардан кейин йўқотиш эса жуда ҳам ачинарли ҳолат.

Мол-мулк кўринишидаги активлар кўп ҳолатда энг қимматли ҳисобланади ва  уларнинг нархи йилдан йилга ошиб боради. Умумий овқатланиш соҳасидаги бизнесда  рестораннинг биноси, унинг жиҳозлари, интерьери ва асбоб ускуналари энг қимматли активлар ҳисобланади.

Суғурта полиси ушбу мол-мулкларнинг сақланишини ва Сизнинг доимий  хотиржамлигингизни таъминлайди.

Ресторанлар: Сизни нимадан ва қандай ҳимоя қилишимиз мумкин?

Нима содир бўлиши мумкин?

Нималарга шикаст етиши           мумкин?

Сиз учун қандай ҳимояни таклиф қиламиз?

Ёнғин, коммуникация тизимининг шикастланиши,

портлаш, табиий офатлар.

Учинчи шахларнинг ғараз ниятлардаги ҳаракати

Ва бошка ташқи таъсирлар

Ускуна ва жиҳозлар

Хоналарнинг интерьери, мебеллар, витрина ойналари.

Вино сақлаш учун ажратилган хона

Озиқ-овқат маҳсулотлари, идишлар, ошхона жиҳозлари.

Бинонинг  конструкцияси

Сизга жиҳозларни алмаштириш ва уларни таъмирлаш учун сарф қилинган харажатларни қоплаб берамиз

Бинони қайта таъмирлаш ишлари ҳамда янги мебель учун кетадиган харажатларини қоплаб берамиз.

Йўқотилган товар-моддий бойликларни қоплаб берамиз.

Ижара шартномаси шартларига асосан, бинонинг конструкциясига етказилган зарарларни қоплаб берамиз. 

Қисқа электр туташуви ва электр кучланишининг кескин ўзгариши оқибатида ускуналарнинг бузилиши

Пароконвектомат, музлаткичли камера, шкаф.

Рестораннинг мусиқа жиҳозлари

Ишдан чиққан мусиқа жиҳозлари, иситиш ва музлатиш  ускуналарининг алмаштириш харажатларини коплаб берамиз.

Қўшни бинолардаги шахслар,  ташкилотлар ва мижозларнинг мол-мулки ҳамда соғлиғига шикаст етиши.

Сизнинг обрў ва нуфузингиз

Моддий даъволар келиб тушиши  оқибатида Сизнинг манфаатингиз.

Жабрланувчиларнинг даъволарини ҳал этишни ў

з зиммамизга оламиз.

Компания томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш мақсадида Ишонч телефонлари, туну кун ишловчи диспетчерлик хизмати (Call center).  жорий этилган. Шунингдек, вилоятлар ҳудуди бўйича хизмат кўрсатувчи аджастер (даъвони кўриб чиқувчи ва уни тартибга солишни ташкил қилувчи шахс) хизмати фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, суғурта ҳодисаси юз берганда компания ходимлари воқеа жойига етиб бориб, зарур ёрдамни кўрсатади.