Кафил ШОУ
26 февраля 2019 г.

 

     2019 йил баҳорнинг илк байрами 8 март санасидан бошлаб «KAFIL-SUG`URTA» компаниясининг «КАФИЛ-ШОУ» телевизион дастури эфирга узатилади.
«KAFIL-SUG`URTA» компаниясининг амалда бўлган суғурта полисига эга ҳамда 18 ёшга тўлган барча «КАФИЛ-ШОУ» телевизион дастурида иштирок этиши мумкин. 
Шоу-дастур Маҳалла телеканали орқали 2019 йилнинг 8 март санасидан бошлаб ҳафтанинг ҳар жума кунлари прайм-тайм (соат 19.30-21.30 оралиғида) эфирга узатилади. 
     Шоу-дастурнинг иштирокчиси бўлиш учун ҳар қандай шахс Компаниянинг жойлардаги ҳудудий агентликлари, савдо марказларига бориб суғурта полисларини харид қилиб олишлари мумкин. Шунингдек, PayMe ва CLICK онлайн интернет тўлов тизимлари орқали суғурта полислари сотиб олишлари ҳам мумкин.
     Шоу-дастурда иштирок этиш учун суғурта полисларининг амал қилиш муддати тугамаган ҳамда амалда кучда бўлиши керак. Бир шахс бир нечта суғурта полислари  сотиб олиши ҳам мумкин.
     Ҳар бир шоу-дастурида суғурта полислари рақамларини “Random” дастурий таъминоти орқали аниқлаш йўли билан танлов ўтказилади  ва ушбу суғурта полиси эгаси дастур иштирокчисига айланади. 
     Дастур бошловчиси “Random” дастурий таъминоти танлаган полис эгасига телефон орқали қўнғироқ қилиб боғланади ва уни келгуси сондаги шоу-дастурга таклиф қилади. 
     Ҳар кўрсатувда 4 тадан иштирокчи қатнашади. Ҳар бир иштирокчи ёнига алоҳида ойнали (шаффоф) идиш қўйилади. Унда 20 тадан ортиқ шарчалар бўлади ва шарчалар ичида совғалар номи ёзилган қоғозлар бўлади. Иштирокчилар кетма-кет, бир танлаганда 2-3 тадан шарчани танлайдилар ва ҳар бир танлаган совға ўйиндан чиқиб кетаверади. Охирги қолган совға иштирокчиларга ютуқ сифатида берилади. 
Иштирокчилар Компания томонидан тақдим этилган совғалардан бирига эга бўлишлари  мумкин. Бу совғалар:
        - «CHEVROLET TRACKER», «CHEVROLET COBALT» ва «CHEVROLET  SPARK»    русумли автомобиллар;
- Музлатгич, Телевизор, Юмшоқ мебеллар тўплами, Газ плитаси,  Кондиционер, Микротўлқинли печь, Блендер, Телефон, Компьютер, Планшет, Чанг ютгич, Кофеварка,  Дазмол, Суғурта полиси, 5 таси 1 та (кофеварка, блендер, соковижималка, тостер, гўштқиймалагич),  GООDZONE га 1 млн. сўмлик купон. 
     Совғаларни ўйнаш давомида орада иккинчи Бошловчи чиқиб, иштирокчиларга уларнинг айнан ўша ҳолатда қолган совғалар таркибидан келиб чиқиб пул миқдори таклиф этиб боради. Агар иштирокчилардан бири иккинчи Бошловчи томонидан таклиф этилган пул миқдорини қабул қилса, у иштирокчи ўйинни тўхтатади. 
Шоу-дастурда иштирокчилар томонидан ўйналадиган совғалар сони ва уларнинг таркиби ўзгартирилиши мумкин.