«КАФИЛ-ШОУ» телевизион шоу- дастури ҳақида қисқача маълумот

 

«KAFIL-SUG`URTA» Суғурта Компанияси «КАФИЛ-ШОУ» телевизион шоу- дастурини ташкил қилган. Мазкур шоу-дастур реклама акцияси кўринишидаги тадбир Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси билан ҳамкорликда ташкил этилган. Шоу-дастур Ўз.Р. МТРКнинг "Ўзбекистон" канали орқали ҳар ҳафтанинг шанба кунлари соат 19.00-20.30 оралиғида эфирга узатилади.

Шоу-дастурда «KAFIL-SUG`URTA» компаниясининг жойлардаги ҳудудий агентликлари ёки “PayMe”, “CLICK” ва “Paynet” тўлов тизимлари орқали сотиб олинган ва амалда бўлган суғурта полисига эга 18 ёшга тўлган ва муомала лаёқатига эга бўлган барча шахслар иштирок этиши мумкин.

Суғурта шартномаси Суғурта қилдирувчининг оғзаки равишдаги мурожаатига асосан Суғурта шартномасининг шартларини ўз ичига олган Суғурта полисини расмийлаштириб бериш йўли билан тузилади. Бу ҳолда Суғурта қилдирувчининг Суғурталовчи таклиф этган шартларда шартнома тузишга рози эканлиги, Суғурталовчидан кўрсатилган ҳужжатларни қабул қилиб олиши ва суғурта мукофотини тўлаши орқали тасдиқланади.

Суғурта полиси электрон тўлов тизимлари орқали харид қилинган тақдирда, Суғурта қилдирувчининг ёзма аризаси ва шартномани тузиш талаб қилинмайди, бу ҳолда Суғурта қилдирувчи томонидан электрон тўлов тизимлари орқали суғурта полиси учун тўловни амалга оширганлиги, унинг мурожаати ҳисобланади ва Суғурталовчининг расмий сайти орқали эълон қилинган суғурталаш қоидалари  билан танишганлигини ҳамда таклиф этилган шартларга розилигини билдиради. Яъни, Оммавий Оферта орқали суғурта Қоидалари билан танишган ҳисобланади.

 

Шоу-дастурнинг кейинги навбатдаги иштирокчилари қуйидагича аниқланади:

Суғурта полислар рақамларини “Random” дастурий таъминоти орқали аниқлаш йўли билан танлов ўтказилади  ва танланган рақамларга мос келган суғурта полиси эгаси кейинги дастур иштирокчисига айланади. Шоу-дастурда суғурта полиси эгаси бир маротаба иштирок этиши мумкин.  Бир шахс бир нечта суғурта полисларига  эгалик қилиш мумкин.

Иштирокчилар Компания томонидан тақдим этилган қуйидаги совғалардан бирига эга бўлишлари  мумкин:

«CHEVROLET TRACKER»,  «CHEVROLET COBALT» ва «CHEVROLET  SPARK» автомобиллари, музлатгич, юмшоқ мебел тўплами, кир ювиш машинаси, телевизор, газ плитаси, микротўлқинли печь, гўштқиймалагич, блендер, кофеварка, кондиционер, идиш ювиш машинаси, газ плитаси, суғурта полиси, ноутбук, телефон, планшет, идишлар тўплами, чанг ютгич, ҳамкор “GООDZONE” дўконидан 1 млн. сўмлик ваучер.

Шоу-дастурда иштирокчилар томонидан ўйналадиган совғалар сони ва уларнинг таркиби вазиятга қараб ўзгартирилиши мумкин. Яъни, Акция ютуқ жамғармасидаги автомашина ва маиший техника жиҳозларининг вақт ўтиши билан  янги, замонавий русумлари ишлаб чиқарилиши мумкин. Шу сабабли, акцияда ўйналадиган  совғаларимиз ҳам замон билан ҳамнафас бўлган ҳолда ўзгартирилиб борилади. Бунда янги қўйилган совғаларнинг қиймати аввалги совғаларнинг қийматидан кам бўлмаслиги таъминланади.

Изоҳ:

Суғурта полислари ЎзР ФКнинг 358-моддаси талабларига мувофиқ тузилган шахсий суғурта шартномаси бўлиб, оммавий шартнома ҳисобланади. Мазкур кодекснинг 927-моддасига мувофиқ битта ҳужжатни тузиш ёхуд суғурталовчи томонидан суғурта қилдирувчига унинг ёзма ёки оғзаки аризасига биноан суғурталовчи имзолаган, суғурта шартномасининг шартларини ўз ичига олган суғурта полисини топшириш йўли билан тузилади. Бу ҳолда суғурта қилдирувчининг суғурталовчи таклиф этган шартларда шартнома тузишга рози эканлиги суғурталовчидан кўрсатилган ҳужжатларни қабул қилиб олиш ва суғурта мукофоти тўлаш ёхуд - суғурта мукофоти бўлиб-бўлиб тўланганда - биринчи бадални тўлаш орқали тасдиқланади.

 

Ариза, шикоят ва таклифлар учун “KAFIL-SUG`URTA” Суғурта компаниясининг қуйидаги манзили бўйича мурожаат қилишингиз мумкин:

100000, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Мустақиллик шоҳ кўчаси, 59-уй.

Call-center: (71) 200-04-14, тел.:  (71) 237-33-26, (71) 237-04-91, (71) 237-53-17; факс: (71) 237-53-17, 237-53-71.

Интернет сайти: www.kafil.uz, Электрон почта манзили: info@kafil.uz, “Кафил шоу” дастурининг телеграмдаги расмий канали: t.me/kafiluz

 

ВИДЕОГАЛЕРЕЯ "КАФИЛ ШОУ"

ФОТО ГАЛЕРЕЯ